Наргиза АБДУЛЛАЕВА: “ “Санъаткорнинг оиласи... қил устида туради”


 

 
Наргиза АБДУЛЛАЕВА: ""Санъаткорнинг оиласи... қил устида туради”

     "Чархпалак”, "Бегона баҳор” ва "Жийда гули” каби фильм ва сериаллардаги таъсирчан образлари билан мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллаган актриса Наргиза АБДУЛЛАЕВА бугунги меҳмонимиз. Экранда маҳзун, жабрланувчи аёл қиёфасида намоён бўлган севимли актриса аслида жуда ҳам қувноқ ва ҳазилкаш экан. Хуллас, актрисанинг сиз билмаган яна кўплаб жиҳатлари суҳбат жараёнида маълум бўлди. 

–  Наргиза опа, кўпинча экранда ҳаётда жуда кўп қийналган аёл образини гавдалантирасиз. Бу режиссёр танловими ёки ўзингизнинг?
–  Билмасам . Кўпчилик режиссёрлар "Кўзингда ғамгинлик бор. Шунинг учун мана шундай роллар сенга мос тушади”, дейишади. Нафақат режиссёрлар, ҳаттоки мухлислар ҳам кўча-кўйда кўриб:  "Кўзингиз  ёшланиб тургандек экан-а”, деб ҳайрон қолишади. Балки бу ўтган йилларда кўп қийинчиликлар кўрганим учундир. Эндиликда, шукр ҳаётим яхши, оилам тинч, фарзандларим улғайяпти. Турмуш ўртоғим тушунган, ҳамиша менга маслакдош. Энди-энди кўзларим қувончга тўляпти. Бундан буёғига режиссёрларимиз ҳам бошқача ролларга таклиф этишларидан умидворман. 
– "Ўткинчи бахт” фильмида умуман бошқа оламдаги аёл образини яратгансиз?  
– Айнан шу кинокартинада  қиморбознинг хотини ролини ижро этиш учун ўзимдан чиқиб кетишга  ҳаракат қилдим. "Ҳадеб, ғамгин ролларда ўйнайверасанми? Сен ҳам ўзини ҳимоя қила оладиган аёл образини яратгин!” дейишди. Назаримда буни уддаладим шекилли. Аммо шундай фожиали ҳаёт фақат киноларда қолиб кетишини истайман.     

Ҳидоят САДРИДДИНОВ суҳбатлашди.