Ойнаи жаҳон ёшларга ибрат


  Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги 186-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясидаги "Маданият ва маърифат" телеканалининг таниқли ва жонкуяр, фидойи ижодкорлари, муҳаррирлар - Дилрабо Акрамова, Мафтуна Дониёрова ҳамда режиссёр - Насиба Бекчанова билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. 
  Ойнаи жаҳон журналистлари ёшларга телевидениедаги кадр орти ходимларининг машаққатли меҳнати ва ўзларининг фаолияти борасида маҳорат дарсини ўтишди ҳамда ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар беришди.
   "Ойнаи жаҳон ёшларга ибрат" мавзусидаги мазкур кечада телевидениенинг ёшлар тарбиясига аҳамияти, кўрсатув ва фильмларнинг мафкуравий таъсири, айниқса, ўқувчиларнинг маданияти шаклланиб, маърифатли бўлишида "Маданият ва маърифат" телеканалининг ҳам алоҳида ва ўзига хос ўрни борлиги таъкидлаб ўтилди.
   Тадбирда мактаб директори - Шакархон Хасанова, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари - Ҳидоятхон Нурмуҳамедова, Кўкча дарвоза МФЙ ёшлар етакчиси - Азиз Маматов, мактаб кутубхона мудираси - Комила Мамараззоқова, мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси - Музаффар Муҳаммадназар, синф раҳбарлари ва ўқувчилар иштирок этишди.
   Ижодий учрашув сўнггида меҳмонлар мактаб маъмуриятининг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
  Шунингдек, меҳмонларга ижодий ҳамкорларимизнинг нашрлари: Ўзбекистон Республикаси хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий адабий-бадиий безакли нашри - “Саодат” журнали ва Муҳаммад Юсуф номидаги фонд муассислигидаги "Олтин қалам" газетаси топширилди.
2022 йил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот