Муслимбек Йўлдошев - "Эслаб, эслаб" кўрсатувида


  Ўзбекистон телевидениесининг 65 йиллиги муносабати билан "Севимли" телеканалида Олий тоифали сухандон, шоир, ёзувчи, таржимон, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси, "Турон" фанлар академиясининг академиги - Муслимбек Йўлдошевнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган  "Эслаб, эслаб" кўрсатуви тасвирга олинди. Кўрсатувда таниқли сухандонлар, шоирлар ва актёрлар ҳамда Муслимбек Йўлдошевнинг шогирдлари иштирок этишди. Шунингдек, телевидениеда узоқ йиллар хизмат қилган сухандонлар - Ўктам Жобиров, Раҳматилла Мирзаев ва Мўмин Ўтбосаровлар ҳам эслаб ўтилди.
  Кўрсатувга таклиф учун Муслимбек Йўлдошев, кўрсатув ижодкорлари - Ўзбек Миллий академик драма театри ва кино актёри, Театр бадиий кенгашининг аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Фарҳод Абдуллаев ва "Yoshlar" телеканалининг муҳаррири, соҳибжамол ва истеъдодли тележурналист - Севдо Ниёзовага ташаккур билдираман!  










Изоҳлар 1
  1. Мени унча яхши билмайдиган бошловчилар билан жуда кўп кўрсатув ва эшиттиришларда эфирга чиққанман. Аммо Фарҳод Абдуллаев билан биз институт аудиториялариданоқ …1978-1979 йиллардан бери танишмиз. Шунинг учун ҳам кўнглимда анчайин ҳаяжон бўлса ҳам, бошловчидан хотиржам эдим.



    Ўзимдан ўтиб кетишларини бутун борлиғим билан тилаган шогирдларим! Умрлари узун, иқболлари порлоқ, мартабалари улуғ, исмлари жарангдор, ижодлари машҳур бўлсин!



    Самимий дўстларим. Қанотларим, қадрдонларим.

     



    Қирқ уч йил… Бу муддат бутун бир умрга тенг. Не-не инсонлар билан елкама-елка ишладик, ижод қилдик.



    Тарих… Икки кунгина ўтди, аммо тарих… Қандай инсонлар мунда ҳозир…

Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Изоҳлар
Феруза Абдуллаевага табрик
Инсонни безаги унинг маьнавий қиефаси деб биламан, чунки у еки бу инсон қанчалик бой- бадавлат бўлмасин, гар унда қалб бўлмаса, мехр бўлмаса, идрок
Қалпоқ - Ўғри
Ассалому алайкум. Мен "Youtube" каналидан Қалпоқ хажвий кўрсатувини мунтазам кўриб бораман. Ўз юртимизда бачкана бўлмаган, менталитетимизга тўғри
Муслимбек Йўлдошев - "Эслаб, эслаб" кўрсатувида
Мени унча яхши билмайдиган бошловчилар билан жуда кўп кўрсатув ва эшиттиришларда эфирга чиққанман. Аммо Фарҳод Абдуллаев билан биз институт
Фахриддин Шамсиматовга табрик!
Фахриддин Шамсематов ни жуда хурмат қиламан. Унинг "Сардор-2", "Остона", "Ёзсиз йил", "Кўринмаслар", "Ҳақиқий эркаклар ови", "Окахон" каби кўплаб
Ўктам Усмонов таваллуд топган кун
Бу ерда хам телевидение қудратини тан олиб ўтмасак бўлмайди. Бошқа асарлари каби “Гирдоб” романларини ҳам кўпчилик билмай қолмши мумкин эди. Сеҳргар
Маълумот