ТАРАҲҲУМ


Зулфия МЎМИНОВА

ТАРАҲҲУМ

Ишқ зор этганга зулм этманг тараҳҳум кўргузинг
                                                            Алишер Навоий

Ҳажрароким аҳли ишқ бир лаҳза паноҳ топмамиш,
Ким севибди савдолардин аввалда огоҳ топмамиш.
Кўзи ашклиға тош отманг, гул отар мавсум кўргузинг,
“Ишқ зор этганга зулм этманг тараҳҳум кўргузинг”.
Фасли гул тугабдиму аён жонларга кўчдиму?
Минг йилларки Лайли деб Қайс саҳро томонга кўчдиму?
Одамийлик шаҳридин раҳм, туҳмат тўзонга кўчдиму?
Ошиқ аҳлиға васл учун бир боғни муқим кўргузинг,
“Ишқ зор этганга зулм этманг тараҳҳум кўргузинг”.
Нури муҳаббат бирлаким олам тозориб борадир,
Абру найсонларни ўпиб тошлар қизориб борадир.
Бир нурларки қор остидин чечак чиқозиб борадир,
Ишқ деганда муз ёниб гулханга маҳкум кўргузинг.
“Ишқ зор этганга зулм этманг тараҳҳум кўргузинг”.
Дур ёмғур ҳам бош ёрадур фисқу фужур орасинда,
Кўнгилни соф асрагай ишқ гарчи кўмур орасинда.
Ҳирс қасрин яксон этарга бир адл ҳукум кўргузинг,
“Ишқ зор этганга зулм этманг тараҳҳум кўргузинг”.
Менда Лайли наслидинмен ишқ сори йўлим кўргузинг,
Ғафлат элин уйғотур субҳ сарви гулим кўргузинг.
Қолгани ўткинчидир муҳими ишқ - муҳим кўргузинг,
                 “Ишқ зор этганга зулм этманг тараҳҳум кўргузинг”.               










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот