Қалам ва қалбни ардоқлайдиган дўстим!


  Қалам ва қалбни ардоқлайдиган дўстим! 
  Дўстларим кўп. Узоқда, ёки яқинда бўлишидан қатъи назар кўнглимнинг ёнида. Дўстларим кўп. Соҳаси бошқа,  аммо бизни яхшилик бирлаштириб туради. Дўстларим кўп. Аммо Музаффарга ўхшагани йўқ! Инсонни, кўнгилни тушуниш, беминнат яхшилик қилиш ҳам аслида  катта бир санъат!  Ана шу санъатни адабиёт билан,  сўз билан, меҳр билан  эгаллаган ажойиб  Инсон - Музаффар дўстимнинг таваллуд айёми бугун! 
  Музаффар! Сизга аталган кун муборак бўлсин! Ҳаммамизнинг кўнглимизни топгансиз!  Қалбимиз тўридасиз! 
  Гул кўтарган тонглар ҳамиша Сиз билан бирга бўлсин,  Сизники бўлсин!!! 
  Мен Сиздан жуда кўўўўўп меҳр қарздорман!

  Маруса ҲОСИЛОВА - "Табиат ва ҳаёт" экологик газетасининг муҳаррири, "Инсон ва қонун" газетаси мухбири.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот