Медиа форум


   Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан  19 ноябрь куни   сўлим Зомин тоғлари орасида жойлашган НГМК санаториясида "Миллий журналистика: анъаналар давомийлиги ва замонавийлик" мавзусидаги  медиафорум ўз ишини бошлади.  Медиа форумда  республикамизнинг турли ҳудудларида фаолият олиб бораётган журналист ва блогерлар, шунингдек, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган хорижий ОAВ вакиллари  иштирок етмоқда.Тадбир иштирокчиларига халқаро медиа вакилларидан маҳорат сабоқлари, хусусан, тадбирларни онлайн ёритишнинг ўзига хос хусусиятлари, компанияларнинг ОAВ билан ишлашидаги замонавий талаблар борасида зарур тавсиялар берилмоқда.Медиафорум иштирокчилари Туркиянинг “ТРТ” телерадиокомпанияси, Хитойнинг “Сзинсзи Жибао” газетаси, Россиянинг “ТAСС” ахборот агентлиги, Ероннинг “Фарс неwс” агентлиги, Озарбайжоннинг "AзарТAГ" ахборот агентлиги ва бошқа хорижий ОAВ мухбирларининг маҳорат мактаби ва тажрибасидан баҳраманд бўлмоқда. 
   20 ноябрь куни  медиа-форумнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров қатнашчиларни тадбирнинг мақсади ва белгиланган тадбирлари билан таништирди. Шундан сўнг медиа форумни ташкиллаштиришда яқиндан ҳамкорлик қилаётган НГМКнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори Холмат Раупов сўзга чиқиб, НКМК миқёсида амалга оширилаётган кенг кўламли лойиҳалар ва мазкур жараёнларни дунё миқёсида ОАВда кенг ёритиш масалалари хусусида тўхталди. Очилиш маросимидан сўнг, “Тадбирни онлайн ёритишнинг ўзига хос хусусиятлари ёхуд ёш журналистларга тавсиялар” мавзусида Туркиянинг “ТРТ” телерадиокомпанияси Ўзбекистондаги бюроси раҳбари Низом Шаҳин ва мазкур телеканал мухбири Шоҳруҳбек  Олимов ҳамда Туркия элчихонаси Матбуот бўйича маслаҳатчиси элчихонаси Матбуот бўйича маслаҳатчиси Ҳамди Турчусу ( Hamdi Turşucu)  ҳамда  томонидан маҳорат машғулоти ўтказилди.
  Форумнинг 3-куни эса  Эроннинг “Fars news” агентлиги мухбири Шерали Авезметов, Озарбайжоннинг “Азертаж” ахборот агентлиги мухбири Гулу Казимов ҳамда “Овози точик” газетасинин махсусмухбири Мирасрор Аҳроровлар  томонидан тренинг ўтказилди.  
  Унда ёш журналист иштирокчилар учун тавсиялар ёхуд “Зармитан” олтин кони таассуротлари асосида журналистик материал тайёрлаш бўйича тавсиялар берилмоқда.
  Форум давомида “Янгиликлар халқаро ахборот агентликларида қандай тамойил асосида ёритилади?”, “Компанияларнинг ОАВ билан ишлашида замонавий талаблар” каби мавзуларда медиа-тренинглар бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бундан ташқари, журналистлар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида санаторийда даволаш муолажалари ҳам олиб борилаяпти.
    Медиа-форум 23 ноябрга қадар давом этади.  
Шоҳира Ҳамро. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот